Қандай қилиб очиқ вакансиялар ҳақида билиш ва ўз резюмесини юбориш мумкин?

«Anglesey Food» ШК бўлимлари вакансияларининг рўйхати бу порталда пайдо бўлиши билан доимо янгиланиб борилади, ва у ерда вакансия ёпилмагунча сақланади. Сиз ҳар бир бетнинг юқори қисмидаги вакансияларни излаш асбобидан асосий сўз ёки жойлашуви бўйича излаш учун фойдаланишингиз мумкин. «АСОСИЙ СЎЗЛАР БЎЙИЧА ВАКАНСИЯЛАРНИ ИЗЛАШ» майдонида асосий сўзларни киритинг. Шундай қилиб, сиз ўз қизиқишингизга қараб излашни тартибга солишингиз мумкин.

Агар сизни бирор-бир вакансия қизиқтирган бўлса, вакансия таърифининг охирида Жавоб бериш тугмасини босинг ва номзоднинг анкетасини тўлдиринг

Менинг иш тажрибам йўқ, компаниянгизга ишга жойлашишдан умид қилишим мумкинми?

Албатта. Биз турли даражадаги номзодларни кўриб чиқамиз. Биз ҳар хил даражали номзодларни кўриб чиқамиз: ёш мутахассислар бошланғич лавозимларга кириш учун ҳаракат қилиши мумкин, кейинчалик компания ичида ўсиш ва ривожланиш имконига эга бўлади.

Биринчи суҳбатга ўзингиз билан қандай ҳужжатларни олиб боришингиз керак?

- паспортнинг асли;

- меҳнат дафтарчасининг асли, биринчи марта ишга кираётган шахслардан ташқари;

- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун мос ҳолда ҳарбий билет ёки чақирилувчи гувоҳномаси;

- олий ёки ўрта махсус, касбий ўқув юртини битирганлиги ҳақидаги дипломнинг асли.

Суҳбат қандай ўтади?

Суҳбат жараёни – иш берувчи учун номзоднинг салоҳиятини баҳолаш, номзод учун эса – ходимларимизни ва компаниямизни билиб олиши учун аъло имкониятдир. Номзодлар ходимларни танлаш бўйича мутахассис билан учрашади. Бир қатор малакали вакансиялар бўйича линиядаги менежерлар билан қўшимча суҳбатлар кўзда тутилади.
Сизга маълумотингиз ва иш тажрибангиз ҳақида саволлар берилади. Сиз эса бизга ўзингизни қизиқтирувчи саволларни беришингиз мумкин. Сиз компаниямизга нима таклиф қила олишингизни яхши тушунишингиз, ва аввалги ютуқларингиз ҳақида гапириб беришга тайёр бўлишингиз керак

Компанияда қандай таълим олиш имкониятлари бор?

Ходимларни ривожлантириш компаниямизда устувор жиҳатлардан бири. Компаниянинг барча ходимлари йиллик тренинг-режа бўйича корпоратив ўқув марказида таълим олади ва мунтазам малака оширади. Бу жараённинг асосий вазифалари касбий малака ва уқувлиликни такомилаштириш, компания муваффақиятини таъминлай оладиган жамоани тарбиялашдир.

Компанияда лавозимда кўтарилишнинг қандай имкониятлари бор?

Бизнесимизнинг ўта тез ўсишини ҳисобга олиб, ходимларимиз лавозимда кўтарилишнинг аъло истиқболларига эга. Биз барча имкониятларни берамиз – ходимларимиз янада кўтарилиши мақсадида уларнинг касбий ва етакчилик фазилатлари ривожланишини рағбатлантирувчи таълим, асбоблар ва дастурлар. Очиқ вакансиялар учун биз биринчи навбатда ички кадрлар захирасини кўриб чиқамиз.

Компанияда синов муддати борми?

Бор. ЎзР Меҳнат Кодексига мувофиқ, биз 3 ойлик синов муддатидан ўтиш шарти билан ходимларни ишга қабул қиламиз.

Компанияда мослашиш ва устозлик дастурлари кўзда тутилганми?

Компанияда мослашиш ва устозлик дастурига катта эътибор берилади, унинг давомида бириктирилган устоз янги ходимнинг лавозимга ва янги жамоага кириш жараёнини тезлаштириш учун ўз ёрдамини аямайди.

Компанияда қандай таълим олиш имкониятлари бор?

Ходимларни ривожлантириш компаниямизда устувор жиҳатлардан бири. Компаниянинг барча ходимлари йиллик тренинг-режа бўйича корпоратив ўқув марказида таълим олади ва мунтазам малака оширади. Бу жараённинг асосий вазифалари касбий малака ва уқувлиликни такомилаштириш, компания муваффақиятини таъминлай оладиган жамоани тарбиялашдир.

korzinka.uz ва REDTAG да ишлаш режими қандай?

Дўконлар учун: алмашиш асосида ишлаш жадвали, олти кунлик иш ҳафтаси.
Офис учун: беш кунлик иш ҳафтаси, 9:00 дан 18:00 гача.

Компанияда ягона кийим русуми борми?

Компанияда гигиена талабларига жавоб берадиган ягона кийим русуми бор, уни ходимларнинг маълум тоифалари ўз ишининг хусусиятлари сабабли кийиб юриши шарт (сотувчи-маслаҳатчилар, кассирлар ва ҳоказо). Офис ходимлари ишбилармонлик кийим услубига риоя қилади.

Компанияда талабалар учун стажировка дастури борми?

Ҳа, компанияда стажировка дастури бор, унда 3-4 курс талабалари иштирок этиши мумкин. Дастурга танлаб олиш бизнес эҳтиёжларига қараб, кўпинча ёзда амалга оширилади. Стажировкага олиш ҳақида ахборот ушбу веб-сайтда жойлаштирилади.

Мен сайтингизда анкетани тўлдирдим. Кейинги қадам қандай бўлади?

1. Номзоднинг анкетасини кўриб чиқиш

Сиз анкетани тўлиқ тўлдириб, уни бизга кўриб чиқиш учун юборганингиздан кейин, биз сизга (сиз мобил телефон рақамини ёки e-mail ни кўрсатганингизга қараб) анкетангизни олганимизни тасдиқлайдиган электрон хатни ва/ёки автоматик SMS-хабарни юборамиз.

Анкетангиз 10 иш куни давомида кўриб чиқилади. Бизнинг ходимларни танлаш бўйича мутахассисларимиз очиқ вакансиялар учун номзодларнинг аризаларини ўз вақтида кўриб чиқиш учун имкони борича ҳаракат қилади. Агар Сиз кўрсатилган муддат ичида биздан хабарномани олмасангиз, Сиз сайтда кўрсатилган телефонлар орқали биз билан боғланишингиз мумкин.

Маълум лавозимларга аризалар жуда кўп бўлгани учун, ходимларни танлаш бўйича мутахассисларимизга баъзан жараённи якунлаш учун бир неча ҳафта талаб этилади. Биз анкетангизни кўриб чиқиш давомида сабр-қаноатингиз учун миннатдор бўламиз.

2. Суҳбат

а) Агар анкетангиз қўйиладиган асосий талабларга мос келадиган бўлса, сизга суҳбатдан ўтиш белгиланади. REDTAG да бошланғич даражали вакансиялар бўйича яна тестдан ўтиш ҳам кўзда тутилган. Сиз билан ходимларни танлаш бўйича мутахассис боғланади, у сизга жараён давомидаги кейинги ҳаракатлар ҳақида гапириб беради.

б) Агар суҳбатдан кейин сизни ишлаш юзасиданр таклиф бериладиган якуний номзод сифатида танлашмаса, сизга бу ҳақда электрон почта ёки телефон орқали билдиришади. Кейинчалик сиз билан профилингизга ёки қизиқишларингизга мос келадиган бошқа вакансиялар юзасидан боғланишимиз мумкин.

Суҳбат қандай ўтади?

Суҳбат жараёни – иш берувчи учун номзоднинг салоҳиятини баҳолаш, номзод учун эса – ходимларимизни ва компаниямизни билиб олиши учун аъло имкониятдир. Номзодлар ходимларни танлаш бўйича мутахассис билан учрашади. Бир қатор малакали вакансиялар бўйича линиядаги менежерлар билан қўшимча суҳбатлар кўзда тутилади.
сизга маълумотингиз ва иш тажрибангиз ҳақида саволлар берилади. Сиз эса бизга ўзингизни қизиқтирувчи саволларни беришингиз мумкин. Сиз компаниямизга нима таклиф қила олишингизни яхши тушунишингиз, ва аввалги ютуқларингиз ҳақида гапириб беришга тайёр бўлишингиз керак.

Биринчи суҳбатга ўзингиз билан қандай ҳужжатларни олиб боришингиз керак?

- паспортнинг асли;

- меҳнат дафтарчасининг асли, биринчи марта ишга кираётган шахслардан ташқари;

- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун мос ҳолда ҳарбий билет ёки чақирилувчи гувоҳномаси;

- олий ёки ўрта махсус, касбий ўқув юртини битирганлиги ҳақидаги дипломнинг асли.

Агар мени битта вакансия бўйича танлашмаса, мен бошқасига жавоб беришим мумкинми?

Ҳа, янги вакансиялар доимий тарзда жойлаштирилади. Бошқа вакансияга жавоб беришдан аввал, Сиздан талаблар ва мажбуриятлар билан диққат бериб танишишингизни сўраймиз.

Мен онлайн анкетани тўлдирдим ва «Юбориш» тугмасини босдим, лекин сиздан ҳеч қандай жавоб олмадим. Нима қилишим керак?

Агар Сиз анкетангизни биз олганимизни тасдиқлайдиган SMS/электрон хатни олмаган бўлсангиз, сайтда кўрсатилган телефонлар орқали биз билан боғланинг.

Анкетани тўлдириш давомида мен «Кейин» тугмасини босаман, лекин тизим кейинги бетга ўтмай тураверади. Нима учун?

Афтидан, Сиз юлдузча (*) билан белгиланган ва тўлдирилиши шарт бўлган катакни тўлдирмагансиз. Фақат барча тўлдирилиши мажбурий бўлган катакларни тўлдиргандан кейингина сиз анкетанинг кейинги бетига ўтишингиз мумкин.

Мен вакансия бўйича юборган аризамни қайтариб олдим. Агар бирор-бир сабабларга кўра қарорим ўзгарган бўлса, аризани такроран беришим мумкинми?

Агар вакансия ҳали очиқ бўлса, бера оласиз.

Аввал юборилган анкетага тузатиш киритиш мумкинми?

Сиз ўзингиз тўлдирган ва юборган анкетага ҳеч қандай ўзгартириш кирита олмайсиз. Шунинг учун юбориш тугмасини босишдан аввал ўзингиз киритган маълумотни диққат билан текширинг. Агар анкетангиз юзасидан муҳим маълумотни бизга етказмоқчи бўлсангиз, биз билан телефон орқали боғланинг.

Мен ўз жавобимнинг мақомини қандай текширишим мумкин?

Сиз онлайн тизимида номзод мақомингизни текшира олмайсиз. Лекин сиз таклиф этилган вакансиянинг умумий мақомини текшириб, унинг очиқ-очиқ эмаслигини билишингиз мумкин.

Мен вакансияга ўз жавобимни қандай йўқ қилишим мумкин?

Сиз ўзингиз тўлдирган анкетани бизга кўриб чиқишига юборганингиздан кейин қайтара олмайсиз ёки йўқ қила олмайсиз.

Агар мен компьютердан кетишимга тўғри келса, анкетани тўлдириш жараёнини тўхтатиб, кейин унга қайтишим мумкинми?

Йўқ, шунинг учун анкетани тўлдиришни бошлашдан аввал уни тўлдириш учун зарур бўлган барча маълумотларни жамлаб олинг.

Мен анкетага қўшимча бирор-бир ҳужжатни, масалан, резюмени юборишим мумкинми?

Номзод анкетасини тўлдириш давомида Сизга стандарт форматдаги резюме ҳамда фотосуратларингизни юклаш таклиф этилади. Лекин резюмени тақдим этиш шарт эмас.

Резюме файлларининг қабул қилинадиган форматлари: Microsoft® Word (doc ва docx); Plain Text (txt); Rich Text Format (rtf); Hypertext Markup Language (htm ёки html); Portable Document Format (pdf).

Иш излаётган пайтимда мен ўз дўстимга /қариндошимга мос келадиган вакансияни кўрдим. Мен унга бу вакансия ҳақида маълумотни юбора оламанми?

Биз умид қиламизки, бу жараённи сиз учун осонроқ қиламиз: вакансиянинг таърифини кўриб чиққанда, «Бўлишиш» сарлавҳаси остида кўрсатилган, сиз рўйхатга олинган исталган ижтимоий тармоққа ҳаволани босинг - Facebook, Google Plus, ВКонтакте, Twitter. Эслатма. Дўстингиз (ёки тавсия этилган шахс) биз унинг номзодини кўриб чиқишимиз учун, сайтимизга кириши ва вакансия бўйича анкетани тўлдириши керак.

Биз ҳақимизда гапириб берганингиз учун миннатдормиз!

Қандай қилиб очиқ вакансиялар ҳақида билиш ва ўз резюмесини юбориш мумкин?

«Anglesey Food» ШК бўлимларининг вакансиялари рўйхати, улар пайдо бўлган сари ушбу веб-сайтда доимо янгиланиб туради, ва вакансия тўлдирилмагунча шу ерда туради. Сиз ҳар бир бетнинг юқори қисмидаги вакансияларни излаш асбобидан асосий сўз ёки жойлашуви бўйича излаш учун фойдаланишингиз мумкин. «АСОСИЙ СЎЗЛАР БЎЙИЧА ВАКАНСИЯЛАРНИ ИЗЛАШ» майдонида асосий сўзларни киритинг. Шундай қилиб, сиз ўз қизиқишингизга қараб излашни тартибга солишингиз мумкин.

Агар сизни бирор-бир вакансия қизиқтирган бўлса, вакансия таърифининг охирида Жавоб бериш тугмасини босинг ва номзоднинг анкетасини тўлдиринг.

Агар мен ўзимни қизиқтирган вакансияни топа олмаган бўлсам, лекин барибир компаниянгизда ишламоқчи бўлсам, нима қилишим керак?

Агар сиз ўзингизни қизиқтирган вакансияни топа олмаган бўлсангиз, сиз бу ерда бизга резюме юборишингиз мумкин. Биз уни албатта кўриб чиқамиз ва резервга жойлаштирамиз.

Менинг иш тажрибам йўқ, компаниянгизга ишга жойлашишдан умид қилишим мумкинми?

Албатта. Биз турли даражадаги номзодларни кўриб чиқамиз. Биз ҳар хил даражали номзодларни кўриб чиқамиз: ёш мутахассислар бошланғич лавозимларга кириш учун ҳаракат қилиши мумкин, кейинчалик компания ичида ўсиш ва ривожланиш имконига эга бўлади.

Мен шахсий маълумотим ҳимояланганлигига ва махфий бўлишига ишона оламанми?

Биз бу маълумотнинг муҳимлигини англаб етамиз, шунинг учун сиз хавотир олишингиз керак эмас: у билан ЎзР нинг жисмоний шахслар шахсий маълумотини ҳимоялашга оид қонунчилигига мувофиқ ишлашади.

Нима учун мен вакансияга жавоб берганимдан кейин мендан қўшимча маълумот беришни сўрашди? Мен номзоднинг анкетасини тўлдирдим-ку. 

Сизнинг номзод профилингизда бизга сиз ва сизнинг қизиқишларингиз ҳақида умумий маълумот бўлади. Аниқ бир вакансияга жавобингизни кўриб чиқишда бизга қўшимча маълумот керак бўлади, у бизга сизнинг малакангиз ушбу вакансияга қўладиган талабларга мувофиқлигини баҳолашга ёрдам беради.