CityTaxi – Тошкентда энг оммавий хизматлардан бири бўлган такси хизмати бўлиб, йўловчиларни ташиш хизматларини тақдим этишга ихтисослашган.

Компанияга 2013 йилда асос солинган бўлиб, у 100 Lacetti русумли 100 та автомобилга эга.

Бизнинг миссиямиз – мижозларимизни юқори сифатли йўловчиларни ташиш хизматлари билан таъминлаш орқали уларнинг ҳаёти сифатини яхшилашдир.

CityTaxi компаниясида ишлаш ўта кўп афзалликларга эга: ишлашнинг қулай 9-соатлик жадвали, белгиланган маблағ режаси бўлмаслиги, иш ҳақини барқарор тўлаш, ҳар ойда бонус олиш имконияти ва ҳоказо.

CityTaxi қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  ● Йўловчиларни аввалдан ва шошилинч буюртмалар бўйича ташиш, шу жумладан вилоятларга.
  ● Аэропортда/вокзалда жадвалча билан кутиб олиш.
  ● Мижознинг автомобилини жойига олиб бориш

 

Хизматларимизнинг афзалликлари:

Хавфсизлик ва қулайлик

Мижозларга ҳар томонлама қулай Lacetti автомобиллари хизмат қилади, улар GPS технологиялар асосида ишладиган замонавий таксометрлар, чармдан ясалган салонлар, бош тагликларидаги мониторлар ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Биз машиналарнинг техник ҳолатини суткасига 2 марта синчиклаб текширамиз, шундай қилиб, буюртмага борадиган ҳар бир автомобиль 100% техник соз бўлади.

Тежаш

Тариф мижозлар учун фойдали шартларга асосланган. Машинани чақириш ва етказиб бериш – бепул. Кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб мижоз учун қулай шаклда амалга оширилиши мумкин – нақд пул билан, пул ўтказиш йўли билан, пластик карта орқали.

Ҳалоллик ва очиқ-ойдинлик

Биз буюртмаларни қабул қилиш ва такси етказилишининг автоматлаштирилган технологиясини қўллаймиз, у жараённи аъло созлашга ҳамда йўлдаги вақтни бир сониясигача, ўтилган йўлни бир метргача ҳисобга олиш имконини беради. Мижоз биринчи талаб қилиши билан унинг сафарлари бўйича батафсил тўлиқ маълумотларни олиши мумкин.

Тоза машина

Биз машиналарни суткасига 2 марта тозалаймиз. Бегона ҳидлар бўлишини истисно этиш мақсадида, автомобилларимизнинг салонида чекиш ҳайдовчиларга ҳам, мижозларга ҳам қатъий тақиқланади.

 

CityTaxi га қўшилиб, Сиз касб усталарининг иноқ жамоасининг бир қисми бўласиз, улар ягона мақсади - шаҳарда энг талабгор бўлган хизматга айланиши, ва такси хизматлари ичида биринчи халқ компанияси номига эга бўлишининг рўёбга ошиши учун ишлайди.

Энг яхши жамоа ишчиларининг сафига қўшилинг!
СитиТакси. Менинг шаҳрим, менинг такси хизматим.

CityTaxi да ишлаш – бу:
  • Тажрибали касб усталари билан ишлаш
  • Биз белгиланган маблағ режаларисиз ишлаймиз
  • Барқарор иш ҳақи, ҳар ойдаги бонуслар
  • Биз таъмирлаш ишлари ва ёнилғи харажатларини қоплаймиз
  • Қулай 9-соатлик ишлаш жадвали ва мос келадиган навбатчини танлаш
  • Халқаро стандартлар бўйича таълим олиш
  • Расмий ишга жойлаштириш
Бўлишиш:
Вакансияларни кўриш