korzinka.uz - бу тез ривожланиб келаётган супермаркетлар тармоғидир. Бугунги кунда тармоқ ўз ичига Республика бўйича 30 дан ортиқ магазинларни ўз ичига олади.

Тармоқнинг тарихи 1996 йилда  «Anglesey Food» ШК бошланган вақтдан бошланади, ўша пайтда компания чакана савдо бозорида "супермаркет" тизимида биринчилардан бўлиб ўз ишини бошлаган. 2001 йилдан бошлаб тармоқ  korzinka.uz бренди остида иш олиб бормоқда ва ўз ичига Тошкент шаҳрида 25 дан ортиқ korzinka.uz  супермаркетларини, шунингдек Олмалиқ, Қўқон, Бухоро, Андижон, Асака, Ургут шаҳридаги супермаркетларни, шунингдек уй олдидаги 4 та SMART шаклидаги магазинларни ўз ичига олади.

Ҳар куни ўн минглаб харидорларга хизмат кўрсатадиган korzinka.uz тармоғи халқ русумига айланди, десак муболаға бўлмайди. Биз учун истеъмолчиларимизнинг ишончи ва содиқлиги– катта шон-шараф ва буюк ютуғимиз бўлиб, 20 йил давомида биз ўз вазифамизга – тармоқ мижозларини юқори сифатли товалар ва хизматлар билан таъминлаб, уларнинг ҳаёти сифатини яхшилашга узлуксиз изчил амал қилиб келаётганимизнинг мевасидир.

Биз ўз афзалликларимиз туфайли муваффақиятларга эришишда давом этамиз – булар сервис хизмат кўрсатишнинг юксак стандартлари ҳамда истеъмолчиларимиз билан тўғридан-тўғри алоқанинг ностандарт усуллари, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат товарларининг кенг кўламли ассортименти, фойда берувчи манфаатли нарх сиёсати ва кишиларни жалб қилувчи маркетинг дастурлари, ҳамда тармоғимизнинг фаол ҳудудий ривожланишидир.

 

 

Нима учун Сиз korzinka.uz да ишлашни синаб кўришингиз керак?

Бизда бизнесни ривожлантириш диверсификациялаш юзасидан катта орзу ва режаларимиз кўп, жумладан, яқин орада республикамизнинг барча ҳудудларига чиқмоқчимиз. 20-йиллик иш тажрибамиз туфайли, биз компания мақсадларига муваффақиятли эришишнинг гарови юксак касб маҳоратига эга бўлган ва рағбатлантириладиган жамоа эканлигини биламиз. Шунинг учун бизнинг бизнесни ривожлантириш стратегиямиз ходимларимизнинг кабий маҳоратини ривожлантириш билан узвий боғлиқ.

Биз ўз тренинг-марказимиз билан фахрланамиз, бу ерда ҳар ойда 500 дан ортиқ ходимлар чакана бизнеснинг барча жиҳатларини қамраб оладиган бетакрор дастурлар бўйича ўз малакасини оширади. Ходимларимиз Европа ва Осиёдаги чакана савдо соҳасидаги чет эл анжуманлари ва обрўли кўргазмаларга мунтазам бориб келади, у ерда улар ютуқлар ва илғор технологиялар билан танишади. Ва албатта, улар ушбу қимматли тажрибани жорий қилиш, ҳамда бу технологияларни Ўзбекистонга олиш келиш устида ишлайди.

Бизнеснинг катта кўлами ва тез ўсиши ходимларимиз ҳар томонлама, тезлашган ривожланиш имкониятига эга бўлишига кўмаклашади. Ахир бундай шароитда киши ўзининг кўнглидагини топа олиши, бир эмас, бир нечта касбларни ўрганиб олиши, энг фойдали амалий кўникмаларни камолотга етказиши, тезроқ юксак савияли мутахассис бўлиб етишиши анча осонроқ бўлади.

Биз адолат ва ҳурматга асосланган ички корпоратив маданиятни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берамиз. Бизнинг «очиқ эшиклар сиёсатимиз» туфайли раҳбариятимиз ҳар қандай таклифни, ҳар қандай овозни эшитади.

Бизга қандай ишлар бажарилишигина эмас, унинг қандай бажарилиши ҳам муҳим бўлади. Шунинг учун биз ҳамкасбларимизнинг аъло менати якунларини эътироф этиш ва улар учун тақдирлашнинг маданиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва лавозимда кўтарилган сари уларнинг ривожланишига ёрдам берамиз. Биз ҳар ойда тармоқнинг ҳар бир дўконида «Ойнинг энг яхши ходимини» танлаймиз, бу ерда асосий «соврин» - компания топ-менежерлари билан бизнес-ланчга таклиф қилиш бўлиб, у ерда нафақат ҳар қандай таклифларни айтиш ва муҳокама қилиш, балки қимматли маслаҳатларни олиш мумкин. Бу эса ўз навбатида ходимларни истеъмолчиларимизга янада яхшироқ хизмат қилишга илҳомлантиради.

Агар сиз қадриятларимизга қўшилиб интилсангиз ва сервиснинг юксак маданиятига ишонсангиз, биз билан ўсиб, бизнесни ривожлантиришни истасангиз, биз сизга korzinka.uz оиласида улкан имкониятлар оламини таклиф этамиз.

Korzinka.uz да ишлаш – бу:
  • Чакана савдонинг етакчи тармоғи
  • Лавозимда кўтарилиш имкониятлари
  • Инновацион лойиҳалар
  • Ўз касбининг усталари билан ишлаш
  • Фаол ривожланиш ва таълим олиш
  • Ижтимоий пакет
  • Оилавий муҳит
Бўлишиш:
Вакансияларни кўриш