REDTAG - модали кийимлар ва уй учун, бутун оила учун товарлар дўконларининг тармоғи.

REDTAG бренди чакана савдо соҳасида 25-йиллик бой тажрибага эга бўлган халқаро BMA International Group холдинг компаниясининг бир қисмидир. Бош офиси Бирлашган Араб Амирликларида (Дубай) жойлашган.

REDTAG бренди 10 йиллик тарихга эга. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари - БАА, Қатар, Баҳрайн, Миср ёки Тунисда саёҳат қилиб, Сиз албатта савдо марказларида REDTAG дўконини учратасиз – бугунги кунда бу «value for money» - «керакли сифат эвазига оқилона нарх» соҳасида кийим ва уй учун товарларнинг энг оммавий дўконларидан биридир. Бугун REDTAG тармоғи ичида 12 та жаҳон давлатларида 200 тадан ортиқ дўконлар бор, у ерда ҳар йили 12 миллион харидорлар товарларни сотиб олади.

REDTAG Ўзбекистонда

REDTAG Ўзбекистонга 2013 йилда, биринчи REDTAG Karatash дўкони очилиши билан кириб келди. «Anglesey Food» ШК REDTAG Ўзбекистон бренди франшизасининг расмий эгаси, ҳамда бренднинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида ривожланишида стратегик ҳамкор ҳисобланади.

REDTAG дўконларида харид қилиш кўп афзалликларга эга – бу доимо модали бўлган, мода трендларини акс эттирадиган охирги кийим услуби, турли-туман ва мунтазам янгиланиб турадиган ассортимент, сифатли товарлар ва оқилона нархлар, харидорлар учун қизиқарли акциялар ва албатта ёқимли туйғулардир, чунки биз ҳар бир мижозни қадрлаймиз ва унга аъло хизмат кўрсатишга интиламиз.

Биз харидорларнинг ишончини қозонамиз ва кўнгилларига кириб борамиз, шу сабабли REDTAG тармоғи тез ўсади. Бугун тармоқ Тошкент, Олмалиқ, Самарқанд, Қўқон шаҳарларида 9 та дўконни ўз ичига олади, биз эришган ютуғимизга қаноат қилиб тўхтамаймиз! Биз Ўзбекистон ҳудудида тармоқни кенгайтиришнинг улкан вазифаларини ўз олдимизга қўямиз.

 

 

Нима учун Сиз REDTAG да ишлашни синаб кўришингиз керак?

Бизда аниқ мақсадларимиз ва стратегиямиз бор. Сиз фикрдошларнинг жамоасида реал бизнес-вазифаларни ҳал этасиз, ҳар куни тажрибангизни оширасиз ва салоҳиятингизни очасиз.

Биз барча даражаларда ходимларнинг касбий маҳоратига катта эътибор берамиз. Бизнинг таълим дастурларимиз REDTAG Бош офисининг материаллари асосида ишлаб чиқилган, Ўзбекистонда бетакрордир. Биз ўқув синфларида анъанавий ўқитиш усулларини устоз билан ишлаш ва иш жойида амалий, «тирик» воркшоплар билан бирга ўтказамиз. Биз ходимларимизни ўз касбида ҳозир ва келажакда энг яхши бўлишга илҳомлантирмоқчимиз!

Биз REDTAG да қуйидаги Қадриятларга таянамиз, биз учун булар оддийгина сўз эмас, балки бир-биримиз билан ва ҳамкорларимиз билан кундалик мулоқот ва ишлаш тамойилларидир:

REDTAG да ишлаш – бу:
  • Халқаро бренд
  • Мода саноатида қизиқарли иш
  • Касбий ривожланиш ва таълим
  • Тез ривожланаётган бизнес
  • Лавозимда кўтарилиш имкониятлари
  • Ёш фаол жамоа
  • Ижтимоий пакет

Маданиятимиз, қадриятларимиз:

R – Responsibility - масъулият

E – Enthusiasm - иштиёқ

D – Determination - қатъийлик

T – Team - жамоа руҳи

A – Appreciation - миннатдорлик

G – Growth - ривожланиш

REDTAG Ўзбекистонда биз ўзаро ёрдам ва ижобий ҳаракатлар муҳити билан фахрланамиз, шу туфайли биз ишга хурсанд бўлиб келамиз ва янги муваффақиятларга эришамиз. Тармоқнинг ҳар бир дўконида ҳар ойда «Ойнинг энг яхши ходимини» танлаш ходимларга аъло иш натижалари учун миннатдорлик маданиятимизни ошкора акс эттиради, бу ерда асосий «соврин»- компания топ-менежерлари билан бизнес-ланчга таклиф этиш ҳисобланади.

Агар сиз модани севсангиз, қадриятларимизга хайрихоҳ бўлсангиз ва аъло хизмат кўрсатишга ишонсангиз, бизнесни биз билан бирга ўсиб-ривожлантиришни истасангиз - сиз тўғри йўлдасиз! Биз REDTAG Ўзбекистонда жуда кўп лавозим имкониятларини таклиф этамиз.

REDTAG – ЭНГ ЯХШИЛАРНИНГ ЖАМОАСИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Бўлишиш:
Вакансияларни кўриш