«Anglesey Food» ШК компанияси 1996 йилда тузилган. Бугунги кунда компания бир нечта бизнес йўналишларида ишлайди:

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжалик моллари билан чакана-улгуржи савдо қилиш:
    • korzinka.uz супермаркетлари;
    • «уй ёнида» Smart дўконлари тармоғи.
  • REDTAG модали кийимлар ва уй учун товарлар дўконларининг тармоғи.
  • CityTaxi такси хизмати.

БИЗНИНГ ИНТИЛИШИМИЗ:

Мижозларимиз, ходимларимиз ва умуман жамиятнинг назарида энг севимли, ишончли ва ҳақиқатан халқ учун мос компанияга айланиш.

БИЗНИНГ МИССИЯМИЗ :

Тармоқ мижозларининг ҳаёти сифатини яхшилаш, уларни юқори сифатли товарлар ва хизматлар билан таъминлаш.

БИЗНИНГ КОМПАНИЯМИЗ ҚУЙИДАГИЛАРГА ИНТИЛАДИ:

  • компания ходимлари учун иш жойларини ва лавозимда кўтарилиш имкониятларини яратиш;

  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотишни барпо этиш ва кенгайтириш учун имкониятларни бериш;

  • режали ва тез ривожланиш учун компаниянинг моддий ва молиявий базасини яхшилаш.


Компания хақидаги фактлар:
  • 22

    йил давомида бозорда ишлаш

  • 4200

    ходимларнинг умумий сони

  • 1500

    нафар 25 ёшдан кичик ходимлар

  • 35% / 65%

    аёл/эркак нисбати

  • 800

    нафар ходимлар ҳар ойда Ўқув марказида таълим олади

ҲАР ТОМОНЛАМА СИФАТ

Биз кўрсатадиган хизматлар фақат юқори сифатли бўлиши, бизни чакана бозордаги қолган иштирокчилардан ажратиб туриши ва мижозларимиз билан узоқ муддатли муносабатларни яратишга ёрдам бериши лозим.

ЭНГ АЪЛО БЎЛИШ

Биз ҳеч қачон эришган ютуқларимизда тўхтаб қолмаймиз ва доимо такомиллашиб борамиз.

ТУРЛИ-ТУМАНЛИК

Биз жамоамиз аъзолари ўртасидаги фарқларни ҳурмат қиламиз ва ҳеч қачон улариннг жинси, ёши, диний эътиқодлари, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан таҳқирламаймиз.

МАСЪУЛИЯТ

Компания доимо ходимларга маълум қарорларни қабул қилиш ҳуқуқини беришга тайёр, ва улардан юқори масъулият даражасини кутади.

ЖАМОАДА ИШЛАШ

Энг яхши натижаларга фақат ҳамкорлик, ўзаро муносабат ва жамоанинг иноқ ва жипс бўлиши орқали эришиш мумкин.

ИНТИЗОМ

Биз интизом бўлмаган ташкилотда ҳеч қандай ютуқлар ва тараққиёт бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.

ИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАНЛИК ВА ТАШАББУСЛАР

Биз ходимларимизнинг компания ҳаётий фаолиятига жалб қилинганлигини қадрлаймиз, ва улардан вазифаларни ҳал этиш учун янгиликлар ва ижодий ёндашувларни кутамиз.

ҲАЛОЛЛИК ВА АДОЛАТ

Биз доимо ҳамкасабаларимизга ва мижозларимизга ҳалол ва адолатли муносабатда бўламиз. Биз фаолиятимизда оичқ-ойдинлик тамойилига амал қиламиз ва мижозларимизнинг юксак ишончини қозонишга интиламиз.