Мен «korzinka.uz-Андижон» дўконига раҳбарлик қиламан, ҳамда сотиш жараёнини ва  ходимларни ўқитишни ташкил этиш ва назорат қилиш учун масъулман. 

Менинг тарихим – нисбатан қисқа вақт ичида оддий юк ташувчидан обрўли жойда марказий дўконларнинг бирига раҳбарлик қилувчи менежерга айланиш реал ҳолат эканлигининг ёрқин мисолидир.

Мен компанияга эълон бўйича ишга кирдим. 2009 йилда эди, ҳалигача кадрлар бўлимининг офисини деярли 3 соат излаганим эсимда: ўшанда мен шаҳарни яхши билмас эдим, асли урганчликман. Мен суҳбатдан ўтдим ва юк ташувчи бўлиб ишга қабул қилиндим. 

Дархандаги биринчи дўконимда биринчи иш кунимда мени маркет менежери - Фарход Намозов қарши олди, у менинг устозим, акам, ўқитувчим бўлиб қолди. 

Кейинчалик у билан ва унинг мослашувчан гуруҳи билан бирга биз тармоқнинг ўнга яқин дўконини очдик. Айнан у мени ходимлар билан билимларни бўлишини улар оддийгина эслаб қолиши эмас, ўз дилидан ўтказиши, бу билимларни амалда қўллашни ўрганиб олиши учун осон усулда ўргатди. Мен унга ўхшаб адолатли, сабрли ва садоқатли раҳбар бўлишга интиламан. Бугунги кунда шу интенсив амалиёт ва таълим туфайли «korzinka.uz-Андижон» дўконига раҳбарик қиламан. 

Менга мижозларга хизмат кўрсатиш, уларга сотиб олиш жараёнидан лаҳҳатланишда кўмаклашиш, харидорларнинг фикрлари ва таклифларини қабул қилиш, албатта, уларнинг устида ишлаш ҳақиқатдан ёқади. Мен ўз ходимлари учун мини-тренинглар ва мастер-класс машғулотларини тез-тез ўтказиб тураман, уларга мижозларнинг маҳсулотларга эҳтиёжларни қандай қилиб аниқлаш кераклигига ўргатаман.      

Менга ўзим ишлаган жамоам илҳом бахш этади. Ходимларга қандай муносабатда бўлсанг, улар ҳам сенга шундай муносабатда бўлади. Улар сенинг шахсий тиришқоқлигинг ва компанияга садоқатингни, муомалангда чин кўнгиллик ва ғамхўрликни сезганда, улар ҳам сенинг кутганингни юқори даражага чиқариб адо этишга интилади, ўз устида ишлайди. Жамоадаги ишонч туйғуси – компаниямизнинг ўта муҳим қоидасидир.  

 «Anglesey Food» компаниясидаги асосий қадриятлар – жамоавийлик руҳи, ҳамкасабаларга ва мижзларга ҳурмат, ишга жалб қилинганлик ва ташаббус, масъулият ва интизомдир. Ва албатта, аъло хизмат кўрсатиш биринчи ўринда туради. 

Мен ўз жамоамни бошқаришдан, катта муҳим механизмнинг бир қисми бўлишдан хурсандман, менга ҳар бир янги ходимга ривожланишида ёрдам бериш, ҳамма билан биргаликда харидорларимизнинг назарида компанияга ҳурмат, ишонч ва обрўсининг даражасини ошириш жуда ёқади. 
Компаниямиз ўз ходимларининг ривожланишига кўп ҳисса киритишини қатъий айта оламан. Мен ва менинг укам, «Anglesey Food» да кўп йиллар давомида ишлаб келиб, бирор марта тўғр йўл танлаганимиздан шубҳа қилмаганмиз.