Anglesey Food компанияси - илк иннавацион миллий чакана савдо тармоғини яратиб ва ривожлантириб борган ва 20 йил давомида хақиқатга айлантириб келинаёган Ўзбекистондаги замонавий чакана савдо хақидаги орзудир. Биз ўз ғоямизни амалга ошириш устида кўп ишладик. Бугунги кунда, умуман компаниямиз, ва ҳар бир алохида олинган брендимиз (korzinka.uz, Smart, REDTAG Uzbekistan, CityTaxi) ўз соҳасида етакчи бўлиб улгурди, деб ғурур билан айта оламиз. Бизнинг жамоамизнинг сафи ҳозирда 3000 кишидан ортиқ.

Бизнинг муваффақиятимиз, истеъмолчиларимизнинг эътирофи, ишончли ҳамкор ва ишончли иш берувчи нуфузига эришганимиз – бу ҳар бир ходимимизнинг ҳар кунги виждонан бажарган меҳнатининг самарасидир. Биз ҳақиқатан бир жамоага асл истеъдоди бўлган, ўз ишига садоқатли касб усталарини бирлаштиришга муваффақ бўлдик. Бу - жудаям зўр!

Ўз навбатида, компаниямиз ходимларимиз учун энг аъло меҳнат шароитларини яратишга ва юртимизнинг Энг яхши иш берувчиси нуфузини доимий сақлаб қолишга имкони борича ҳаракат қилади. Ходимларимизнинг компанияга садоқати замирида хар бир ходимга нисбатан чин кўнгилдан амалга оширилган ғамхўрлик, ҳар бир кишига адолатли муносабат, юксак натижаларни рағбатлантириш амалиёти ётади.

Биз чакана тармоқларни бошқариш соҳасида бой тажрибага ва ишимизга мувофиқ обрўга эгамиз. Муваффақиятимизнинг сири – доимий ривожланиш ва ўз-ўзини такомиллаштиришдир. Биз кўплаб энергия ва ресурсларимизни шахсий ўқув маркази асосида амалга оширилганидек, бевосита иш жойларида хам амалга оширилувчи хали Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган қудратли узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимига киритиб бормоқдамиз. Бу эса ходимларимизга доимо ўз касбий маҳоратини, шу билан бирга ўзининг ишда зарурлигини ва моддий фаровонлиги даражасини ошириб боришга имкон беради.

Ҳозир Anglesey Food оиласига қўшилишнинг айни вақти: бизда бизнесни ривожлантириш хамда диверсификациялаш юзасидан катта орзу ва режаларимиз кўп, жумладан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига чиқмоқчимиз. Биз ишимизни энг юқори даражада бажарувчи илғор жамоа бўлмоқчимиз. Биз келгуси иш фаолиятида янги имкониятлар таклиф этувчи ягона ташкилотмасмиз. Аммо бизни бошқалар орасидан жамлаган тажрибамиз, нуфузли брендлар, ишончли хамкорлар, касбий ва шахсий ўсишнинг аъло имкониятлари, хар бир ходим хақидаги самимий ғамхўрлик, ва энг мухими – бу бизнинг ходимларимиз ажратиб туради. Улар ўз ишининг ҳақиқий касб усталари, меҳрибон, хушмуомала кишилардир. Биргаликда ишлаш, ўзаро ёрдам, хушмуомала муҳит, шахсга ва ҳар бир кишининг ўзига хос жиҳатларига ҳурмат сизнинг иш кунингизни ҳақиқий лаззатга айлантиради. Шундай қилиб, агар сиз ўз кучингизга ишонсангиз, жамоамиз ва умуман жамиятнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллашни, ҳар куни мураккаб ва қизиқарли бизнес-вазифаларни ҳал этишни, замонавий чакана савдонинг афсонавий етакчисига айланган иноқ, келажакка интилувчи жамоанинг бир қисми бўлишни истасангиз, бизга, иноқ оиламизга - Anglesey Food га қўшилинг.