27 сентябр куни Davinci management consulting томонидан ташкиллаштирилган Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мукофотининг совриндорларини тақдирлаш бўйича ҳар йилги маросим бўлиб ўтди. Кўпчилик респондентларнинг фикрига кўра айнан бизнинг компания ритейл соҳасида биринчи ўринга муносибдир.

«Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» мукофоти — бу Davinci консалтинг агентлиги томонидан иш берувчи сифатида компания обрўси устидан муваффақиятли иш олиб борганлик учун бериладиган ҳар йиллик мукофотдир. Рейтингни тузишда компанияларга учта кўрсаткич бўйича баҳо берилган: иш изловчи талабгорларнинг фикр-мулоҳазалари, компания ходимларининг фикр-мулоҳазалари ва кадрлар хизматининг самарали ишига эксперт баҳо бериш.

Наргиса Баймирзаева, «Anglesey Food» ШКнинг ходимлар бўйича директори

«Биз юзма-юз келаётган қийинчиликларга қарамай, уринишларимиз тан олинганлиги, муваффақиятларимиз қайд этилаётганлиги билан жуда фаҳрланамиз. Биз ўз одамларимиз туфайли олға бормоқдамиз».

Ҳурматли ҳамкасблар, барчангизни ушбу ғалаба билан табриклаб, кейинчалик ўсиб бориш ва равнақ топишни тилаб қоламиз! «Anglesey Food» ШК деб номланувчи катта ва иноқ оиламизни ривожлантиришга иштирок этганингиз ва бебаҳо хиссангиз учун рахмат.